Теннисчиларимиз Америкада реванш олмоқчи
Жорий йилнинг 6-7 март кунлари Ўзбекистон терма жамоаси теннис бўйича "Дэвис кубоги" мусобақасининг плей-офф босқичида АҚШ термасига қарши баҳс олиб боради.
 
Мазкур ўйинда мамлакатимиз шарафини Денис Истомин, Ҳумоюн Султонов, Санжар Файзиев ва Олимжон Набиев каби теннисчиларимиз Петр Лебедь бошчилигида ҳимоя қилади. Америка Қўшма Штатлари терма жамоаси сафида Тайлор Фриц, Рейли Опелка, Томми Пол, Майк Брайан ва Боб Брайанлар кортга чиқади.
106391_original 

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақа доирасида 2015 йили Тошкентда  Ўзбекистон ва АҚШ терма жамоалари ўзаро рақобатлашган. Унда америкалик теннисчилар 3:1 ҳисобида зафар қучган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)