Теннисчилар 7 июнга қадар кортга тушмайди
Профессионал теннис уюшмаси (АТP) ва Хотин-қизлар теннис уюшмаси (WТА) мутассадилари ўзаро келишган ҳолда барча теннис мусобақаларини 7 июнь кунига қадар ўтказмасликка қарор қилди.
 
Келишувга кўра, 7 июнь кунига қадар қум қопламали кортларда ўтказилиши режалаштирилган барча  "ATP" ва "WТА" турнирлари ўтказилмайдиган бўлди. Янги мавсумда қум қопламали кортда фақатгина "Катта дубулға" туркумига кирувчи “Ролан Гаррос” мусобақаси сентябрь ойида бўлиб ўтади.
 
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 7 июнга қадар Мадрид, Рим, Рабат, Мюнхен, Эшторил, Женеве ва Лион шаҳарларидаги қум қопламали кортларда мусобақалар ўтиши керак эди .
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)