Темурхўжа Абдухолиқов голни кимга бағишлаганини айтди

Суперлига 6-туридан ўрин олган "Локомотив" ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилди. Кескин курашларга бой ўтган "Тошкент дербиси" мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйиндан кейин "темирйўлчилар" матбуот хизмати ғалаба голи муаллифи Темурхўжа Абдухолиқов билан суҳбат уюштирди:

- Aввало, ғалаба билан табриклаймиз. Ўйин ҳақида гапирсангиз.

"Табриклар учун раҳмат. Ўз навбатида, клуб мухлислари, шу ерда ишлаётган барчани, шунингдек, шу клуб учун қайғурадиганларни ҳам ғалаба билан табриклаб қоламан. Икки жамоа ҳам ўйинни эхтиёткорлик билан бошлади. Дастлабки бўлимда ўз вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Aммо иккинчи таймда тезкор гол уриб, ўйиннинг боришини ўзгартириб юбордик. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин ҳимояда бироз саросима бўлди. Лекин ҳимояда яхши ўйин намойиш қилдик. "Бунёдкор"ни қарши ҳужумда ушлашга ҳаракат қилдик. Aсосийси - уч очко қўлга киритилди".

- Жамоа ғалабалар йўлига қайтаётганидан футболчилар Микаэль Секейранинг услубига мос тушмоқда, десак бўладими?

"Aлбатта. Клопп "Ливерпуль"да совринлар қўлга киритиши учун бир неча йиллар керак бўлди. Сульшер ҳам бир неча йиллар ўтиб, "Юнайтед"да яхши жамоа шакллантирди. Сабр қилиш, мослашув учун вақт бериш керак. Биз жамоа сифатида, Микаэль Секейра эса мураббий сифатида ўсишга эришяпмиз".

- Голингизни чақалоққа бағишладингиз. Бу кимга аталганди?

"Бу Улуғбек ака эдилар. Шу орқали унинг туғилган куни билан табрикладик. Ўйин пайтида бу эсдан чиққан экан. Жамоадошларимиз билан голни шу тариқа нишонлашга қарор қилдик".

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар