Тайсон Фьюри:

WBC чемпиони Тайсон Фьюри  Деонтей Уайлдерга  ўзига хос жавоб берди. Аввалроқ, америкалик  боксчи Фьюрини жаҳон чемпиони, деб тан олмаслигини айтган эди.

“Уайлдер, ўзингни ҳақоратлашда давом этавер. Бу жуда қайғули. Мен сени уриб, дабдалангни чиқардим. Бор гап шу! Буни тан ол ва  ўз йўлингда давом эт. Бу шунчаки жанг... Нимадир ютасан ёки ниманидир ютқазасан. Бу бокс, дўстим”,- деди Фьюри.

Эслатиб ўтамиз: Улар ўзаро икки бор тўқнаш келиб, дастлабки жангда кучлар тенг келган бўлса, иккинчи баҳсда Фьюри техник нокаут эвазига ғалаба қозонганди. Улар ўртасидаги учинчи жанг куз ойига белгиланган.

Манба: sportbox.ru

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)