Тайсон Фьюри Отто Валлинга қарши жанг қилади

Супер оғир вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюрининг промоутери Френк Уоррен ўзининг Instagram тармоғи орқали мижозининг навбатдаги рақиби Швециялик мағлубият нималигини билмай келаётган Отто Оаллин бўлиши ҳақида хабар берди. Жанг 14 сентябрь куни Лас-Вегасда T-Mobile Arenaда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз: Фьюри сўнги жангини 15 июн куни Том Шварцга қарши ўтказиб, уни иккинчи раундда мағлуб этган эди.

Отто Валлин профессионал рингда 20 та жанг ўтказиб барчасида ғалаба қозонган. Ҳозирда, WBA рейтингида 10-ўринда қайд этилган бўлса, IBF да 6-поғонани банд қилган.

7e86c3f1a1387f7d0a3d32a9cd02c767_728xx415x1