Тайсон Фьюри:
Ads

Оғир вазндаги  собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюрий швед Отто Уаллинни рақиб сифатида танлаганини танқид қилганларга жавоб берди.

 "Биз Кубрат Пулев, Aлександр Поветкин, Чарлз Мартин, Жарелл Миллер, бу рўйхат узоқ давом этади ва этмоқда ҳам. Уларга жанг қилишни таклиф қилдик.  Бу йигитларнинг барчаси жанг қилишни  хоҳламади.

 Биласизми, мен бундан ҳайрон эмасман. Чунки уларни ўлгудек дўппослардим.

Пулев Болгарияга, Поветкин Россияга қочди. Отто Валлин эса мен  билан жанг қилишга рози бўлган ягона инсон ”,-  деди Фьюрий.

 Эслатиб ўтамиз: Фьюрй  - Уаллин жанги 14 сентябри куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.