Тайсон ажойиб ҳолатда! У жангга тайёр (ФОТО)

Оғир вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон тўрт дивизионнинг собиқ чемпиони Рой Жонсга қарши жангга тайёр эканлигини ва яхши спорт формасида эканлигини билдириш мақсадида ўзининг Instagram саҳифасига қуйидаги суратни жойлади.

Тайсон ва Жонс қарама-қаршилиги 29 ноябрь куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтади. Жангнинг ҳар бир раунди 2 дақиқадан иборат бўлиб, умумий 8 раунд давом этади.

image_2020-11-21_18-29-14

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)