Тайсон - Жонс жангидан сўнг, бошқа қариялар ҳам рингга кўтарилмоқчи

Оғир вазн тоифасининг ўтмишдаги чемпиони Эвандер Холифилд британиялик собиқ чемпион Гленн Маккрорига қарши жанг қилиши мумкин.

Бу борада, Маккрори Холифилд билан телефон орқали гаплашиб олганини маълум қилди.

"Холифилд билан телефон орқали гаплашганимда, у менга жанг қилишга тайёр эканлигини айтди.

Эвандер 30 йилдан бери мендан қочиб юрибди, ниҳоят, ўзида жасорат топди. Ўйлашимча, жанг апрель ойида бўлиб ўтади.

Мен Жо Браун ва Жим Фриман билан гаплашиб улгурдим ва улар ҳам жангни апрелда ўтказилишини истамоқда," - деди Маккрори.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)