Тарихий мусобақанинг энг яхши жангчиси ва энг яхши жамоаси аниқланди

Аралаш жанг санъатлари бўйича ҳаваскорлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Қизиқарли жангларга бой бўлган мусобақанинг энг яхшилари аниқланди. Унга кўра, бухоролик Алимирзо Кенжаев энг яхши жангчи номинацияси ғолиби, деб топилди.

Энг яхши жамоа номинациясига Тошкент шаҳри жамоаси лойиқ кўрилди.

Маълумот учун, 56.7 кг вазн тоифасида жангларини ўтказган Алимирзо Кенжаев финалда тошкентлик рақиби Беҳруз Исроиловни очколар ҳисобига мағлуб этди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)