Таллинда спорт курашлари бўйича ЖЧ старт олди
Ads

Эстониянинг Таллин шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати старт олди. Чемпионат эркин курашчилар беллашуви билан бошланди. Биринчи кун якунларига кўра, 2 нафар курашчимиз Сардор Рўзимов (-57 кг) ва Мақсуд Вейсалов (-97 кг ) мусобақанинг бронза медали учун курашиш имкониятига эга, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси. 

Рўзимов ўтиш босқичида озарбайжонлик курашчи билан ҳисоб-китоб қилиши керак. Вейсалов эса ярим финалда кубалик Йонгер Помалесга 3:4 ҳисобида имкониятни бой берди ва тўғридан-тўғри бронза медали учун курашади. Унинг бу борадаги рақиби кечки дастурда аниқ бўлади.

Бугун саралашда қуйидаги вакилларимиз баҳсларни бошлайди:
-61 кг: Фируз Ёқубов – Тугсжаргал Эрденебет (Мўғилистон)
-86 кг: Муҳаммадрасул Раҳимов – Мириани Маисурадзе (Грузия)
-92 кг: Ажинияз Сапарниязов – Гиорги Чансениали (Грузия)

Минбар

Барча блоглар