Талаба ёшлар волейбол бўйича беллашишди

Жорий йилнинг 6-12 апрел кунлари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йилги спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига мувофиқ, Ўзбекистон волейбол федерацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда волейбол бўйича олий ўқув юртлари талабалари ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

IMG_20190413_132258_890

Мусобақанинг асосий мақсади ёшларда спортга бўлган ҳавас ва интилишни, жамиятимизда соғлом турмуш тарзи тамойилларини янада кучайтириш, ёш иқтидорли спортчиларни танлаб олиш (селекция қилиш), уларда профессионал маҳорат ва кўникмаларни ривожлантириш, спорт турлари бўйича мамлакат терма жамоаларига спорт захирасини тайёрлаш, мамлакатимизда талабаларни спорт машғулотларига узлуксиз жалб қилишга қаратилди.

Тошкент темир йўл муҳандислари институтининг спорт мажмуасида ўтказилган эркак жамоалар ўртасидаги мусобақа ўйинларида 17 та олий таълим муассасаларининг командалари иштирок этди.  Бу ҳақда институт матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Мусобақа якунлари бўйича фахрли биринчи ўринни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, иккинчи ўринни Наманган муҳандислик қурилиш институти ва учинчи ўринни Қорақолпоғистон давлат университетлари эгалладилар.

IMG_20190413_132305_881

Мусобақа мезбонлари – Тошкент темир йўл муҳандислари институти турнир иштирокчилари учун маданий-маърифий тадбирлар, концерт дастурларини уюштирди.

Минбар

Барча блоглар