Таэквондочиларимиз латифа айтишни бошлаб юборишди (Видео)

Карантин вақтида зерикиб қолмаслик учун Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси юртимиздаги барча таэквондочилар учун янги лойиҳада иштирок этишни таклиф этди. Спортчилар уй шароитидаги жисмоний машғулотлардан бўш вақтда спортга оид латифалар айтиб юборишлари лозим.

Бу танлов карантин вақтида кайфиятни кўтаришга хизмат қилади. Энг яхши латифа айтган уч нафар таэквондочи карантин тугаганидан сўнг ассоциация томонидан махсус совға билан тақдирланади.

Дастлабки латифа эгалари Светлана Осипова ҳамда Жасурбек Жайсунов.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)