Бугун SPORTS.uz ва бошқа сайтларда "Сурхон" клуби ярим ҳимоячиси Шавкат Саломовга "Бухоро" клуби қизиқаётгани, айрим нашрларда эса, футболчи аниқ Бухорога қайтиши ёзилди. Ушбу хабарларни термизликлар матбуот котиби инкор этди.  

Бугун ижтимоий тармоқлар орқали Шавкат Саломов "Бухоро"га қайтмоқда рукни остида янгиликлар эълон қилинмоқда. "Сурхон" футбол клуби ижтимоий тармоқларда чиқарилаётган норасмий маълумотларга ишонмасликни сўрайди.

Саломовнинг 2020 йил 30 ноябрга қадар клуб билан шартномаси бор ва ушбу шартнома тугамангунга қадар клуб футболчини ҳеч қаерга қўйиб юбормайди!

Шу ўринда, "Сурхон" кечадан Тошкентда йиғилиб, ўз машғулотларини бошлади ва ушбу машғулотларда Шавкат Саломов ҳам иштирок этмоқда, - дейилади клуб расмий хабарида.

"Бухоро" Шавкат Саломовга қизиқмоқда

photo_2020-03-14_06-46-27

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)