Суперлигага қўшиладиган яна 3 та гранд клуб номи маълум

Европа Суперлигасига қўшилиши мумкин бўлган яна 3 та гранд клуб номи маълум бўлди. Италиялик журналист Николо Скиранинг маълум қилишича, "Бавария", "РБ Лейпциг" ва "Порту" янги ташкил этилган турнирга шу ҳафта охиригача қўшилиши мумкин.

Ҳозирча "Реал", "Барселона", "Атлетико", "Ювентус", "Интер", "Милан", "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль", "Челси", "Арсенал" ва "Тоттенхэм" Суперлигада иштирок этишини тасдиқлаган.

Суперлига регламентига кўра, турнирда қитъанинг 20 та клуби иштирок этади. Ушбу жамоалар 10 тадан 2 та гуруҳга бўлинади ва уй-сафар тизимида баҳс юритади.

Суперлига ташкил этилгани расман эълон қилингач, УЕФА Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси ўйинларини номаълум муддатга тўхтатди. Бундан ташқари, ташкилот янги турнирга қўшилган клублар ва уларнинг футболчиларини халқаро мусобақалардан четлатишни режалаштирмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар