Суперлигада турнинг марказий ўйинига энг кам томошабин ташриф буюрди. Энг кўп мухлис эса...

18-19 октябрь кунлари Суперлигада 22-тур ўйинлари ўтказилди. SPORTS.uz сайти анъанасига содиқ ҳолда тур мухлисларига оид маълумотларни тақдим этади.

Тур ўйинларига жами 21316 томошабин ташриф буюрди. Бу бир учрашувга ўртача 3045ни ташкил қилади.

photo_2019-10-20_01-15-24

Энг кўп мухлис Самарқанддаги “Динамо” – “Пахтакор” беллашувида қайд этилди - 7600.

Энг кам ишқибозлар ҳам Тошкентда. “Бунёдкор” – АГМК баҳсини 585 томошабин бевосита ўйингоҳдан кузатди. Эътиборлиси, ушбу баҳс турнинг марказий қарама-қаршиликларидан бири сифатида қаралганди.

4161571417356

Қуйида 22-турда энг кўп мухлислар ташриф буюрган ўйинлар кетма-кетлиги билан танишишингиз мумкин:

ДИНАМО – ПАХТАКОР 1:4. 7600 томошабин

НАСАФ – АНДИЖОН 3:0. 4548 томошабин

ҚЎҚОН-1912 – ҚИЗИЛҚУМ 1:2. 3455 томошабин

МЕТАЛЛУРГ – СЎҒДИЁНА 0:1. 2122 томошабин

СУРХОН – НАВБАҲОР 0:0. 1902 томошабин

ЛОКОМОТИВ – БУХОРО 2:0. 1104 томошабин

БУНЁДКОР – АГМК 0:2. 585 томошабин

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Расулжон Тоштемиров
20/10/2019 16:16
Бунеткор металлург узи кимга керак
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
20/10/2019 13:29
ўзи термани ўйинлариниям вилоятга бериш керак
&
Фан
20/10/2019 19:58
Суперлига расмий учрашувига 585 томошобин ташрифига УЯТ сузи хам камлик килса керак, очиги бу УФА ва ПФЛ рахбариятининг хозирги пайтда олиб бораётган сиёсатига халкимиз томонидан берилган баходир.
Хохлаймизми йукми, яхшими ёмонми утган йилги Ахмаджонов бошчилигида утган чемпионатда мухлислар ташрифи бундан анчагина салмокли булган, клублар уртасида интрига хам хозиргидан ун чандон кучли ва кизикарли булган.
Уйлаймизки кейинги йилда футбол чемпионатимиз Ахмаджонов давридагидек кучли ва ракобатбардош, мухлисларбоп утишини таминлаш учун рахбарият хозирдан зарур чораларни (халол футбол,тоза хакамли ва хакоза) куришади ва буни уддалай олишади.
Абдусамат Жураев
20/10/2019 15:34
Яхшиям НАвБАХОР бор бумаса юраверассилла 858 мухлис билан
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
20/10/2019 13:29
бунёдкорда аҳвол доим шу
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
20/10/2019 13:28
сурхон охирги пайтлада натижаси яхшилансаям навбаҳорга қарши ўйинда мухлислар кам кепти
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
20/10/2019 13:28
мухлисла футболни соғинмапти. томошабинла жуда кам