Суперлигада ўйинлар вақти қисқартирилади

Европа Суперлигаси президенти Флорентино Перес футболда катта ислоҳотларни амалга оширишга тайёр эканини билдирди. Хусусан, у учрашув вақтларини қисқартиришни таклиф қилмоқда.

- Ўсмирлар асосий вақтини PlayStation ўйнаб ўтказади ва уларга ҳақиқий футбол ўйинлари узоқ давом этаётгандек туюлмоқда. Агар ёшларнинг талаби шу бўлса, учрашувларни қизиқарлироқ, томошабопроқ қилиш учун уларнинг вақтини қисқартиришимиз мумкин, - деди янги лига раҳбари Флорентино Перес.

“Реал” клубининг ҳам раҳбари ҳисобланган бу мутахассис футболни замонга мослаб, ўзгартириш керак, деган фикрни илгари сурмоқда. Унинг таъкидлашича, мухлислар эътиборини жалб эта олмаслиги ортидан моддий манфаатга хизмат қилмайдиган зерикарли ва сифатсиз ўйинлар кўпайиб кетган.

Шунингдек, Перес ўзи бошчилигида бошланган ислоҳот ва ўзгаришларга УЕФА ва ФИФА қаршилик қилолмаслигини айтмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар