Суперлига. 4-турда ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди. Аскер Нажафалиев қайтди

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси расмий сайти Суперлига 4-туридан ўрин олган учрашувларда ишлайдиган ҳакам, назоратчи ва комиссарлар рўйхатини эълон қилди.

Эътиборлиси, ЎФA интизом кодексининг 5.42. бандига асосан ЎзПФЛ мусобақаларини ўтказиш билан боғлиқ реал фактларни бузиб кўрсатишга уринганлиги учун 2020 йил футбол мавсуми охиригача ҳакамлик қилишдан четлатилган ва 70 000 000 (етмиш миллион) сўм жаримага тортилган Аскер Нажафалиев 4-турдан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Сурхон" баҳсида бош ҳакам сифатида фаолият олиб борадиган бўлди.

У 2021 йилги мавсум Суперлига 2-туридан ўрин олган, баҳс-мунозараларга сабаб бўлган "Сўғдиёна" - "Турон" учрашувида захира ҳаками сифатида, шунингдек Про лига 1-туридаги "Арал Самали" - "Шўртан" беллашувида бош ҳакам сифатида ишлаган эди.

Суперлига. 4-тур

1 апрель, пайшанба

АНДИЖОН – МАШЪАЛ

Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Олим Абдувосилов, Руслан Самандаров, Фарруҳ Янсупов

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов

VAR ҳаками: Азиз Асимов

VAR ассистентлари: Жаҳонгир Саидов, Зиёдулла Абдураҳмонов

VAR назоратчиси: Фарҳод Абдуллаев

VAR оператори: Шерали Жаналиев

Техник мутахассис: Отабек Содиқов

Комиссар: Ойбек Юнусов

СЎҒДИЁНА – СУРХОН

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Санжар Шоюспупов, Алишер Усмонов, Аҳмаджон Эргашев

Назоратчи: Олег Дачев

Комиссар: Онгар Жалимов

2 апрель, жума

ПАХТАКОР – МЕТАЛЛУРГ

Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Далер Тиллоев, Шоҳнур Йўлдошев, Тўрабек Суюнов

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

Комиссар: Александр Давиденко

ҚЎҚОН-1912 – БУНЁДКОР

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Сардор Нишонбоев, Аваз Абдуллаев, Абдурашид Худойберганов

Назоратчи: Александр Попов

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

АГМК – НАВБАҲОР

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Тимур Галеев, Дониёр Сайлавов, Акмалжон Раҳимов

Назоратчи: Константин Смирнов

VAR ҳаками: Илгиз Танташев

VAR ассистентлари: Александр Сидоров, Тимур Гайнулин

VAR назоратчиси: Фарҳод Абдуллаев

VAR оператори: Жаҳонгир Саидов

Технис мутахассис: Отабек Содиқов

Комиссар: Лазиз Қўчқоров

3 апрель, шанба

ЛОКОМОТИВ – ҚИЗИЛҚУМ

Ҳакамлар: Элёр Турсунов, Шоҳруҳ Аъзамов, Александр Буров, Найим Қосимов

Назоратчи: Дмитрий Роман

VAR ҳаками: Азиз Асимов

VAR ассистентлари: Руслан Серазитдинов, Рустам Лутфуллин

VAR назоратчиси: Фарҳод Нажафалиев

Оператор: Шерали Жаналиев

Техник мутахассис: Отабек Содиқов

Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов

НАСАФ – ТУРОН

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Бектурсин Канназаров, Жалғасбай Сарсенов, Шухрат Ражабов

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев

Комиссар: Шерзод Ражабов.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
lochinlar navbahor
31/03/2021 18:05
Shuyam jazomi bir umrga futboldan chetlatish kerak bularni
Abbos Axmedov
31/03/2021 16:55
Иш қилиб нажафалиевни кўзи очилган бўлсин Навбахор зарарига умуман олганда водий клублари зарарига ишлайди Ўзбекистондаги хакамларимиз

Минбар

Барча блоглар