Суперлига-2019. Жамоаларнинг ғалабали ва мағлубиятли серияси (3-қисм)

Ўзбекистон Суперлигасининг 2019 йилги мавсумида қатнашган барча жамоаларнинг ғалабали, ғалабасиз, мағлубиятли ва мағлубиятсиз серияларини эътиборингизга ҳавола этишда давом этамиз. Чемпионатни кучли тўртликда якунлаган ва кейин 5-9-ўринларни эгаллаган жамоаларнинг серияларини намойиш этган эдик. Бугун сиз 10-14-поғонадан жой олган клубларнинг сериялари билан танишасиз.

"Андижон" жамоаси 20 ва 21-турларда "Динамо" ва "Сурхон"ни мағлуб этиб, кетма-кет 2 та учрашувда ғалаба қозонди. Жамоа 6-13-турларда қаторасига 8 та беллашувда зафар қучолмади. Андижонликлар 4 маротаба кетма-кет 2 баҳсда мағлубият аламини тортиб кўришди. 3-4, 8-9, 12-13 ва 17-18-турларда ушбу натижа кузатилди. 5-турдан 7-тургача ва 19-турдан 21-тургача "Андижон" жамоаси кетма 3 баҳсда мағлубийтга учрамади.

Ғалабали серия: 2 та ўйин.
Ғалабасиз серия: 8 та ўйин.
Мағлубиятли серия: 2 та ўйин.
Мағлубиятсиз серия: 3 та ўйин.

 

"Қўқон-1912" 16-19-турда 4 та учрашувни ташкил этган ғалабали серияни намойиш этиб берди. Қўқонликлар қаторасига 10 беллашувдан ғалаба нималигини билмади. 6-15-турларда жамоани ҳеч ҳам омади чопмади. 8-10 ва 13-15-турларда кетма-кет 3 та баҳсда имкониятни бой берган Қўқон клубининг, бу энг узун мағлубиятли серияси бўлди. 16-19-турларда ғалабаларни қўлга киритган қўқонликлар 20-турда ҳам мағлуб бўлишмаган ва дуранг ўйнаб, қаторасига 5 та ўйинда мағлуб бўлишмади.

Ғалабали серия: 4 та ўйин.
Ғалабасиз серия: 10 та ўйин.
Мағлубиятли серия: 3 та ўйин.
Мағлубиятсиз серия: 5 та ўйин.

 

Мавсумда 5 бор ғалаба қозонган "Бухоро" жамоаси кетма-кет ғалабаларга эришолмади. 5-12-турларда бухороликларни очиқчасига омади келмади ва 8 та баҳсдан иборат бўлган ғалабасиз серияни қайд этишди. Жамоанинг мағлубиятли серияси 3 та ўйиндан иборат бўлди ва бу 10-12-турларга тўғри келди. "Бухоро" 24-26-турларда 5 очкони қўлга киритиб, қаторасига 3 та ўйинда мағлуб бўлишмади.

Ғалабали серия: 1 та ўйин.
Ғалабасиз серия: 8 та ўйин.
Мағлубиятли серия: 3 та ўйин.
Мағлубиятсиз серия: 3 та ўйин.

 

"Қизилқум" ҳам бухороликлар каби мавсум давомида 5 бор зафар қучди ва ғалаба кетидан ғалаба қозона олмади. Зарафшон клубига 11-15-турларда қаторасига 5 учрашувда ғалабани тантана қилиш насиб этмади. Жамоа 4-5-6-турлар давомида мағлубиятларни қабул қилиб олган бўлса, "Локомотив", "Қўқон-1912", "Металлург" ва "Бухоро"га қарши ўйинларда, 21-24-турларда имкониятни бой бой бермади ва 4 ўйиндан иборат бўлган мағлубиятсиз серияни қайд этди.

Ғалабали серия: 1 та ўйин.
Ғалабасиз серия: 5 та ўйин.
Мағлубиятли серия: 3 та ўйин.
Мағлубиятсиз серия: 4 та ўйин.

 

Самарқанд шарафини ҳимоя қилувчи "Динамо" клуби 3-4-турларда ва 25-26-турларда кетма-кет ғалабаларни қўлга киритди. Жамоанинг 12 та ўйиндан иборат бўлган ғалабасиз серияси 13-турдан бошлаб, 24-тургача давом этди. Бу Суперлига клублари орасидаги энг узун ғалабасиз серия бўлди. Қизиғи юқоридаги 12 та беллашувнинг барчасида мағлубиятга учраб, энг узун мағлубиятли серияни ҳам қайд этилишига сабаб бўлди. 3-11-турлар давомида эса самарқандликлар умуман мағлуб бўлишмаган ва бу 9 та ўйиндан иборат бўлди.

Ғалабали серия: 2 та ўйин.
Ғалабасиз серия: 12 та ўйин.
Мағлубиятли серия: 12 та ўйин.
Мағлубиятсиз серия: 9 та ўйин.