Transfermarkt.de сайтига таяниб, 2021 йилги Ўзбекистон Суперлигаси жамоалари таркибларининг нархлар билан танишамиз.

Бу борада, "Пахтакор" клуби етакчи! 23 та футболчини рўйхатдан ўтказган тошкентликларнинг умумий қиймати 9,6 млн еврони ташкил этади. 3 та легионерга эга бўлган жамоанинг ўртача ҳисоблаганда ҳар бир футболчисининг нархи 417 минг еврога тўғри келмоқда.

IMG_0118

Миржалол Қосимов қўл остидаги Олмалиқ клуби энг қиммат таркиб борасида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. АГМК жамоасининг таркиби 7,43 млн еврога баҳоланган. Ушбу клубда "Пахтакор" каби 3 та хорижий футболчи мавжуд ва жамоанинг ўртача қиймати 323 минг еврога тенг!

IMG_0031

Ўз олдига катта мақсадларни қўйган "Навбаҳор" клубининг таркиби 6,68 млн евродир. Наманганда 5 та легионер футболчи бор. "Лочинлар"нинг ўртача қиймати 290 минг еврони ҳосил қилади.

IMG_7528

"Локомотив" клубининг умумий трансфер суммаси 6,65 млн евро ва ҳар бир футболчининг ўртача нархи 266 минг еврога тенг. Тошкентликлар таркибида бор-йўғи 2 тагина легионер футболчи тўп тепади.

IMG_7170

Бешинчи ўринда қайд этилган "Бунёдкор"нинг таркиби 5,18 млн еврони ташкил қилмоқда. Бу ҳар бир футболчи учун ўртача 216 минг евродан тўғри келади. "Қалдирғочлар" сафида 3 та чет эл фуқароси ўйнайди.

IMG_0113

Фарқли ўлароқ кам сонли футболчиларни рўйхатдан ўтказган "Сўғдиёна"нинг трансфер қиймати 5,08 млн еврога тенг! Жиззах жамоаси футболчиларининг ўртача нархи 242 минг еврога баҳоланган. Улуғбек Бақоев қўл остида 4 та хорижий футболчи борлигини қўшимча қилиш мумкин.

IMG_5762

"Қўқон-1912" клуби эса, 5,03 млн евролик таркибга эга! 3 та легионерни рўйхатдан ўтказган водийликларнинг ўртача қиймати 218 минг еврога тенг!

IMG_0072

Ўртача 22,7 ёшни ташкил этиб турган "Насаф" Суперлиганинг энг ёши кичик таркибга эга жамоаси ҳисобланади ва бундан ташқари, клубда атиги биттагина легионер бор. "Қалдирғочлар" "Сўғдиёна" каби 21 тагина футболчини рўйхатдан ўтказганлигига қарамай, ушбу футболчиларнинг умумий қиймати 4,98 млн еврони ҳосил этади ва бу ўртача 237 минг еврога баҳоланади.

IMG_7524

"Металлург" футболчиларининг умумий трансфер нархи 4,43 млн еврони ташкил қилмоқда. 3 та хорижий футболчи билан мавсумни бошлаган бекободлик футболчиларнинг ўртача нархи 177 минг еврога тенг!

IMG_0117

Энг қария жамоа бу "Қизилқум" бўлиб турибди. Клуб аъзоларининг ўртача ёши 29,2 ни ташкил этмоқда ва ушбу футболчиларнинг барчасини йиғиндиси 4,28 млн евродир. Уларнинг ҳар бири ўртача ҳисоблаганда 186 минг еврога тенг. Зарафшонликларда 5 та легионер мавжудлигини ҳам қўшимча қилиш жоиз.

IMG_0069

"Машъал" жамоасининг қиймати 3,48 млн еврони ташкил этмоқда. Бу ўртача ҳар бир футболчига 145 минг евродан тўғри келади. Муборакликлар сафида 4 та чет эл фуқароси тўп тепади.

IMG_6819

Мусобақа дебютанти "Турон" клуби энг кўп легионерга эга! Таркибда 6 та хориж фуқароси бор. Яйпан жамоасининг умумий қиймати эса, 3,40 млн евро ва бу ўртача ҳар бир футболчи 121 минг евродан деганидир.

IMG_7174

Мавсумни 4 та легионер билан бошлаган ва 25 та футболчини рўйхатдан ўтказган "Андижон" клубининг қиймати 2,90 млн еврога баҳоланган. Ўртача ҳисоб эса, 116 минг еврога тўғри келади.

Андижон

Энг арзон таркиб "Сурхон" жамоасига тегишли! Термизликларнинг қиймати 2,40 млн еврони ташкил этмоқда ва ўртача ҳисоб 96 минг евро бўлиб хизмат қилмоқда. Сурхондарё клубида Рўзиқул Бердиев жамоаси каби бор-йўғи биттагина легионер футболчи бор.

6931572533035

Барча жамоаларнинг йиғиндиси 71,48 млн еврога тўғри келмоқда ва 14 та клубда тўп тепаётган футболчиларнинг трансфер нархлари ўртача 215 минг еврога баҳоланган. Суперлиганинг жорий мавсуми 47 та легионер билан бошланди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар