Супер зарба йўллаган Шаҳбоз Умаров 13 дақиқа ичида БАТЭни қутқара олмади

Беларусь олий лигасининг 8-турида мусобақа жадвалида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган “Шахтёр” ва БАТЭ  ўзаро куч синашди.  Турнинг марказий учрашувига Солигорск шаҳри мезбонлик қилди.

Бу йил чемпионлик унвонини муносиб ҳимоя қилаётган “Шахтёр” чемпионатда кетма-кет еттита учрашувни ўз фойдасига ҳал қилган ҳолда, биринчи ўринда бораётган эди. Еттита баҳсдан бештасида зафар қучиб, икки бор дуранг ўйнаган БАТЭ мезбонларни мағлуб этган тақдирда очколар орасидаги фарқни максимал даражада қисқартириб оларди.

Шу боис ҳам, баҳс кескин ва муросасиз курашлар остида ўтди. Ҳар икки жамоа мақсадга эришиш учун ҳужумга зўр берди. Ҳисобни очиш мезбонларга насиб қилди. 20-дақиқада “Шахтёр” тўпурари Дембо Дарбо 25 метр масофадан аниқ зарба йўллаб, БАТЭ дарвозабонини ожиз қолдирди. Чиройли гол бўлди.

402fc6d7143e4fc42bc6410e5c707cef 

Қолган дақиқаларда солигорскликлар ҳисобдаги фарқни ошириш, борисовликлар эса вазиятни тенглаштиришга ҳаракат қилди. “Шахтёр”даги ўзбекистонлик ҳужумчи Шаҳзод Убайдуллаев ушбу учрашув қайдномасига киритилмади. Бу футболчимиз жорий чемпионатда учта учрашув ўтказганидан кейин кўринмай қолди.

Шаҳзоднинг асосий рақобатчиси Дембо Дарбо эса, тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келмоқда. Гамбиялик футболчи саккизта учрашувда голларини сонини тўққизтага етказиб олди ва бошланғич таркиб учун рақобатда ҳаммадан устун эканини исботлаб келмоқда. Ўтган йилги чемпионатнинг иккинчи ярмида бу вазифани “Шахтёр”да Жасур Яхшибоев бажарганини яхши эслаймиз. Ўз голлари билан солигорскликларнинг чемпион бўлишига катта ҳисса қўшган Яхшибоев ҳозир ўз кучини Польша чемпиони “Легия” сафида синаб кўряпти.

Асосий рақобатчига қарши учрашувни бой бераётган БАТЭ бош мураббийи Виталий Жуковский 77-дақиқада майдонга Шаҳбоз Умаровни туширди. Айтиш керакки, ўзбек футболчиси жамоаси ўйинини росмана кучайтирди.

014.03.2021_bate_slyzk_30

Шаҳбоз ўз хатти-ҳаракатлари билан иккита голли вазият яратди. Биринчисида, ўйинга қўшилганига бир неча дақиқа бўлган ҳамюртимиз хавфли зарба йўллади. Дарвозага аниқ борган зарбани мезбонлар посбони Александр Гутор катта қийинчилик билан қайтарди.

Иккинчи вазиятда Шаҳбоз бурчак тўпини аниқ тарзда жамоадоши Николай Сигневичга етказиб берди. Унинг аниқ зарбасидан сўнг, тўпни мезбонлар ҳимоячиси Роман Бегунов дарвоза чизиғи устидан қайтариб қолиб, жамоасини муқаррар голдан қутқарди.

Ўзбекистонлик легионер жамоаси ўйинини кескин кучайтирган бўлса-да, мағлубиятдан қутқариб қолиш учун ҳамюртимизга вақт етишмади.

Принципиал рақибини кичик ҳисобда мағлуб этган “Шахтёр” очколари сонини 24 тага етказиб, БАТЭ билан орадиган фарқни еттитага етказди. Биринчи мағлубиятини қабул қилиб олган  борисовликлар эса учинчи ўринга тушиб қолди. Чунки чемпионликка яна бир даъвогар – “Динамо-Минск” бу турда зафар қучиб, очколар ҳисобида БАТЭга тенглашди ва иккинчи ўриндан жой олди.

“Шахтёр” ва БАТЭ ўйини жанжал билан якунланди. Воқеа марказида БАТЭ бош мураббийи  Виталий Жуковский ва “Шахтёр” сардори Юрий Кендиш ўзаро келиша олмай қолди.

20210509232846

Шаҳбоз Умаров ўйнаётган БАТЭ навбатдаги учрашувни 15 май куни ўз майдонида “Рух” жамоасига қарши ўтказади. Шаҳзод Убайдуллаевни ўйнатмаётган "Шахтёр" эса шу санада “Нёман” жамоаси меҳмони бўлади.

Шомуродов йўқолиб қолди!

Бош билан уриш мана бундоқ бўлади! Хет-трик қилган легионеримиз тўпурарлар пойгасида етакчига айланди

Transfermarkt ўзбекистонлик тўпурарнинг Англия клубига ўтиш имконини баҳолади!

А Серия скаутлари Шомуродовни мақтаяпти!

Икки клуб Ўрунов сабабли тортишяпти!

Шомуродовнинг ортидан ким боради?

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар