Супер зарба соҳиби Майк Тайсон билан жанг қилишини расман эълон қилди

Оғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони Шэннон Бриггс профессионал бокс юлдузи Майк Тайсон билан кўргазмали жанг қилишга келишиб олганини эълон қилди.

- Мен Майк билан гаплашдим ва жанг қилишга келишиб олдик. Бу расмий хабар. Бу ҳақиқий тўқнашув бўлади. Биз муштларимизни гапиртирамиз, - деди 48 ёшли америкалик боксчи.

Шэннон Бриггс фаолияти давомида 67 маротаба рингга кўтарилган ва 60 та жангда зафар қучган. Ўта кучли зарбаси туфайли “Замбарак” лақабини олган ва 53 та жангни муддатидан олдин якунлаган.

Майк Тайсон яқинда спортга қайтишини эълон қилганидан кейин у билан жанг қилиш истагини билдираётган боксчи ва жанговар санъат усталари сафи кенгайиб бормоқда. Тайсонни Емельяненко билан жанг қилиш учун Россияга ҳам таклиф қилишмоқда.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)