Супер футболчи “Барса”га қайтди

“Бавария” таркибида Чемпионлар лигаси ва Бундеслигада бош совринни қўлга киритган Филиппе Коутиньо ижара муддатини якунлаб, “Барселона”га қайтиб кетди.

- Коутиньо жамоамизда атиги бир мавсум ўйнаганига қарамай, нақадар кучли футболчи эканини исботлай олди. У клубнинг треблга эришишида муҳим роль ўйнади, - деди “Бавария” спорт директори Ҳасан Салиҳамижич.

“Барселона”нинг янги бош мураббийи Рональд Куман бразилиялик плеймейкер билан суҳбатда унга асосий таркибдан жой беришга ваъда қилган. Бироқ Коутиньонинг ўзи Англия чемпионатида тўп суришни истамоқда ва “Арсенал” билан музокарани давом эттирмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)