Сульшернинг уйи – Ван Дейкнинг муаммосими? (Эркинжон Ғайбуллаев блоги)
Ads

Оле Гуннар Сульшер «МЮ» билан яқинда тўлиқ бош мураббий сифатида шартнома имзолади ва Манчестердаги собиқ ҳашаматли уйига қайтишни хоҳламоқда. Аммо унинг олдида бир муаммо бор: ҳозирда у ерда Ван Дейк истиқомат қилмоқда.

Голландиялик футболчи уйни бир йилдан ортиқ ижарага олган.        

28 мартда Оле-Гуннар Сульшер «МЮ» билан 3 йиллик домий муддатли шартнома имзолади. Бу «Ливерпул» ҳимоячиси Ван Дейк учун муаммога айланиши мумкин. Норвегиялик мутахассисга тегишли ҳашаматли уй ҳимоячи ижарага олган. Ёзда эса Оле ўзининг уйига қайтишни истамоқда. Февраль охирига қадар у Лоури меҳмонхонасида истиқомат қилди. Айнан у ерда Моурино клубдаги фаолияти давомида яшаганди.

«Охирги 8 йилда оилам Норвегияда яшади, - Сульшер шартнома имзолагандан сўнг, клуб каналига берган инервюсида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. – Ҳозир биз учун ўзгариш даври кечмоқда. Клуб билан ярим йиллик ишга рози бўлганимда, оилам мен билан бирга келмаган эди. Аммо энди улар ёнимга келишади ва биз яна бирга бўламиз. Биз уйни 2007-йилда қургандик ва ниҳоят 2019-йилда ташриф буюрамиз».  

2006-йилда Сульшер футболчи сифатида клуб билан 2008-йилга қадар шартнома имзолаганди. Афтидан Фергюссон ўшанда ҳужумчига клуб тизимидан мураббийлик вазифасини топиб беришга ваъда қилган. 2007-йилда Оле 1,8 млн фунтга Олдерли Эдждан уй сотиб олади.

Олдерли Эдж футболчилар қишлоғи ҳисобланади: бу ерда Девид Бекхем яшаган, Рио Фердинанд, Дуайт Ёрк, Майкл Керрик ва Жолеон Лескотт каби футболчилар яшашмоқда. Унинг яқинида Уэйн Рунини ҳашаматли уйи қурилмоқда. Манчестер Эвенинг Неwс нашри Олдерли Эджни, Манчестер клублари топ трансферларининг биринчи бўлиб уй излайдиган жойи деб атаган.

Олдерли Эдж – Олтин учбурчакнинг бир қисми. Бундай номланишига сабаб Англия шимоли-ғарбининг энг қиммат 10 та кўчасидан бештаси жойлашган 3 чешир қишлоғини (Уинслоу ва Прэтсбери) шундай аташади. Бу ерда қачонлардир Криштиану, Де Хеа, Кантона, Крауч, Златан, Мата, Яя Туре ва Тайсон Фюри кабилар яшашган ёки ҳалигача яшаб келмоқда.

У ерда машҳурларни тақдири ҳеч кимни диққатини тортмайди. «У ер жуда ҳам тинч. Одамлар кўчаларда суперюлдузларни кўришга одатланишган ва уларга яқинлашишга уринишмайдилар. Бу ерда топ футболчилар ўзларини оддий инсондек ҳис қилишади», - дейди кўчмас мулк бўйича агент.

Олдерли Эдж қанчадир вақт Британия шампан пойтахти мақомига сазовор бўлган. Бар ва магазинларда шампан ичимлигига соатига ўртача 500 фунт атрофида сарфланарди.             

Бундай жойларда Оле-Гуннар фаолияти якунида ҳашаматли уй сотиб олади. Моут Коттежи 50 ёшли уй бўлиб, «ихчам инглиз ҳашаматли уйи» ни идеал тимсоли ҳамдир.

Аммо норвегиялик бу уй ўрнида скандинавча услубидаги экологик хашаматли уй қуришни ўйлайди: уй ёғоч асосига қурилиб, тошли ҳовуз ва томида қуёш батареялари ўрнатилган бўлади. Шунда муаммолар пайдо бўлди: маҳаллий ҳукумат ишни амалга оширишга рухсат беришмайди.           

«Экологияни севувчиси келиб, ҳали яна ярим аср хизмат қила оладиган уйни бузиб ташламоқчи – Сульшерни қўшниларидан бири 2008-йил Daily Mail га берган интервьюсида аччиқланиб ўз фикрини билдирди. – Агар унга ҳовуз учун жой керак бўлса, нега бўш жойдан бўш майдон сотиб олиб, у ерда уй қурмади? Бунинг ўрнига у келиб, бизнинг шаҳарча ҳаёти ва атмосферасига зарар етказди».

Оле уйни бузиб, қайта режалаштириб қуришга 2008-йил февралда рухсат олди.       

Уйда ҳовуз, 5 та ётоқхона, уй кинотеатри, ички чанг ютиш тизими тўплами, такомиллаштирилган хавфсизлик тизими, сувни иситиш учун қуёш батареялари ва кенг майдонли майсазор мавжуд.        

Лекин «Манчестер Юнайтед»да Сульшер ушланиб қолмади – 2011-йилда у Норвегияга «Молде»ни шуғуллантиргани кетди. Ўшандан буён АПЛга қайтишга уриниш бўлди, аммо «Кардифф»га. Оле Уэлсда муваффақиятсизликка учради, афтидан Манчестерда қайта иш топишига умид қилмади. 2011-йилда у уйни 4 млн фунтга сотувга қўйди.

Харидорларни ахтаришга кўп йиллар кетди. «Ливерпул» клуби 70 млн фунтдан ортиғига «Саутгемптон»дан Виргил ван Дейкни харид қилиб олмагунча уй 2018-йилгача шунчаки сотилмай турди. Айнан голланд Сульшердан уйни ижарага олади. Ижара тўлови тахминан 8,5-10 минг фунтга баҳоланди. Ван Дейк ҳафтасига 150 минг фунт олади, бу унга етади.      

Сульшерни уйида Виргил рафиқаси Райк билан яшайди (улар 2016-йилда турмуш қуришган, 10 йил аввал ван Дейк «Виллем II» клубида тўп сураётган кезларида танишиб қолишган). Уларни 5 ёшли қизалоғи Найла бор. Мелвуддаги «Ливерпул» базасигача машинада бир соат атрофида етиб бориш мумкин.

Ван Дейкда ёзда турар-жой билан боғлиқ вариантлар бўлади – Англия шимолида доим қиммат кўчмас мулклари сотилади. Мисол учун, декабрь ойида Олдерли Эджда 3,25 млн фунтга ҳашаматли уй сотиб олинди. Уй Криштиану Роналдуга тегишли бўлиб, футболчи Англия шимолига ҳали-бери қайтишни истамайди, чоғи.

Минбар

Барча блоглар