Сульшер Рэшфорднинг жароҳати ҳақида маълумот берди

"Манчестер Юнайтед"нинг ЕЧЛдаги ПСЖга қарши баҳсида жамоа етакчиси Маркус Рэшфорд жароҳат олганди. "Қизил иблислар" бош мураббийи футболчининг жароҳати хусусидаги сўнгги маълумотларни тақдим этди:

"Маркус бугун тонгда машғулотларга қўшилди. Тўлиқ тартибда бўлмаса ҳам, жамоадошлари билан бирга ишлади. Унда елкаси билан боғлиқ муаммолар бор. АПЛда келгуси турда майдонга тушадими ёки йўқ, аниқ билмайман. Якуний машғулотлардан сўнг маълум бўлади", - деди норвегиялик мутахассис. 

Манкунианлар 11-турдаги учрашувини эртага "Вест Хэм"га қарши ўтказади. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)