Сульшер: Ўз ўйинимизни кўрсатиб, ғалаба қозондик

"Манчестер Юнайтед" бош мураббий Уле-Гуннар Сульшер Англия Кубоги тўртинчи босқичида "Ливерпуль" (3:2) устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўтган мавсум чемпион бўлган жамоани ютиш ажойиб. "Ливерпуль" – фантастик жамоа. Сўнгги икки йил мобайнида турли схемаларда ўйнадик ва яхши натижаларга эришдик, аммо бугун ўз услубимизда ғалаба қозондик. Футболчилар ва мен ишонадиган йўлни топдик.

Ҳисобда ортда қолаётганда камбэк қилиш бизнинг менталитетимиз. Буни жорий мавсумда жуда кўп ўйинларда кўрсатдик. Жисмоний ҳолатимиз яхшиланиб бормоқда ва ўйин охиригача кучимизни сақлаб қоляпмиз.

Ўз услубимизда ўйнаш ажойиб ҳиссиёт. Ўтган йиллар давомида 4-4-2 ва 3-5-2 схемасида яхши натижаларга эришдик. Турли услубда рақибларни зарарсизлантира олдик, аммо бугун биз ўз шартларимизда ғалаба қозондик.

Бундай ғалабалар жамоанинг ўзига бўлган ишончини оширади", - дейди мураббий.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)