Сульшер: Мени ҳайратга солган футболчини қўйиб юбормайман!

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи  Уле-Гуннар Сульшер таркибга эркин агент сифатида қўшилган Эдинсон Каванининг келажаги борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Унинг ўйини мени ҳайратга солди. У жамоамизга тез қўшилиб кетди ва шунинг учун яқин орада Эдинсон билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошлаймиз,  - деди Сульшер.

ПСЖдан кетганидан кейин “Манчестер Юнайтед”га қўшилган Эдинсон Кавани ҳозирча янги жамоасида барча турнирларда 24 марта майдонга тушиб, еттита гол урди ва иккита голли пас узатди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)