Сульшер: Германияга бехавотир йўл олсак ҳам бўлаверади

Кеча УЕФА Европа лигаси доирасида МЮ Австриядан ташриф буюрган ЛАСК клубини қабул қилди. Ўйин давомида кичик камбек амалга оширган Оле-Гуннар Сульшер шогирдлари 2:1 ҳисобида зафар қучди.

“Биз футболчилар ўз формаларини йўқотиб қўймасликлари учун кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши кераклигини тушундик. Уларнинг аксарияти анчадан бери ўйнамаётган эди. Агар майдонга тушмасангиз, сизда турли муаммолар юзага келади ва ўйинингиз пасайишни бошлайди. Бироқ шогирдларимнинг бугунги ҳаракатларидан кўнглим тўлди. Ўйлашимча, вазифа бажарилди ва энди биз Германияга бехавотир йўл олсак ҳам бўлаверади”.

Маълумот учун, чорак финал босқичидан бошлаб, барча учрашувлар Германияда ўтказилади. МЮ кейинги баҳсда Даниянинг “Копенгаген” клубига қарши ўйнайди. Ушбу ўйин 11 августга режалаштирилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)