Стол теннисичиларимиз Осиё чемпионатини ғалаба билан бошлади
Ads

Хабарингиз бор стол тенниси бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Индонезиянинг Жакарта шаҳрида Осиё чемпионати ўтказилмоқда.

Мазкур мусобақада Саида Маҳмудова бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муносиб иштирок этмоқда. Жамоавий баҳсларда мамлакатимиз шарафини Римма Гуфранова, Рўза Хожиева, Меҳринисо Норқулова, Регина Ким, Зоҳид Кенжаев, Жамшид Раҳимберганов, Қутбидилло Тешабоев, Станислав Тянь ва Георгий Цой каби спортчилар муносиб ҳимоя қилмоқда.

Қизлар ўртасидаги гуруҳ босқичида теннисчиларимиз Бангладеш термасини 3-0 ҳисобида енгган бўлса, Қозокистон терма жамоасини 3-1 ҳисобида ютиб кучли 12 таликка кирди.

Эркаклар ўртасидаги беллашувларда вакилларимиз ироқлик тенгдошларини 3-0 ҳисобида таслим этишди. Гуруҳ босқичининг иккинчи учрашувини Қозокистонга қарши ўтказган терма жамоамиз 3-2 ҳисобида зафар қучиб, ҳозирча кучли 14 жамоа сафидан жой олди.

Мусобақа давом этмоқда.

Минбар

Барча блоглар