Стол теннисчиларимиз Беларусь ва Туркияда

Мамлакатимизда Олимпия ўйинлари туркумига кирувчи спорт турларини аҳоли ўртасида янада оммалаштириш ва уларнинг мазкур спорт тури билан ёшларни шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратилмоқда.

Давлатимиз томонидан яратилган шарт-шароитлардан унумли фойдаланган ҳолда, ёш спортчиларни маҳоратини ошириш мақсадида Ўзбекистон стол тенниси федерацияси бир қатор давлатларда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзолари Туркияга стол теннис буйича халкаро ўкув-машғулот йиғинда иштирок этиш учун жўнаб кетишди. 20 май кунига қадар давом этадиган йиғин доирасида теннисчиларимиз халқаро турнирда иштирок этишни ҳам режалаштиришган.

Шунингдек, айни дамда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Беларусьнинг Минск шахрида ўтаётган нуфузли мусобақада муносиб иштирок этмоқдалар.

photo_2019-05-12_13-21-37

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)