Стивен Сигал Отабек Умаровни табриклади (фото)

Америкалик машҳур актёр Стивен Сигал ўзининг Instagram саҳифаси орқали Отабек Умаровни янги лавозим билан табриклади.

"Менинг дўстим Отабек Умаров Ўзбекистон ММА Ассоциацияси раҳбари этиб тайинланди. Табриклайман, ука", - деб ёзади Сигал.

sigal

Эслатиб ўтамиз, 9 ноябрь куни овоз бериш йўли орқали Президент хавфсизлик хизмати биринчи ўринбосари Отабек Умаров янги ташкил этилган Ўзбекистон ММА ассоциацияси раҳбари этиб сайланган эди.

Маълумот учун, Отабек Умаров  Ўзбекистон триатлон федерацияси президенти ҳам ҳисобланади.