Стефанос Циципас ярим финалда ўйнайди

Грециялик теннисчи Стефанос Циципас ва германиялик Ян-Леннард Штруфф Дубай шаҳрида ўтаётган мусобақанинг ярим финал йўлланмаси учун куч синашди.

Унда грек ўғлони рақибини уч сетда 4:6, 6:4, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди ва чорак финал босқичидан муваффақиятли ўтиб олди.

Шу тариқа, "Dubai Duty Free Tennis Championships"нинг навбатдаги босқичида Циципас британиялик Дэниэл Эванс билан рақобатлашади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)