Старриж фаолиятини Туркияда давом эттиради

"Ливерпуль" клуби собиқ ҳужумчиси Даниэль Старриж фаолиятини Туркиянинг "Трабзонспор" клубида давом эттиради. Бу ҳақда GOAL нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 29 ёшли англиялик футболчи турк клуби билан 2+1 кўринишида шартнома имзолайди ва йилига 3 млн евро маош олади.

Маълумот учун, Старриж 2013 йилдан буён “Ливерпул”да тўп суриб келаётган эди. У ўтган 6 йил ичида мерсисайдликлар сафида 149та ўйинда майдонга тушган ва 68та гол уришга эришган.