Sports.uz Yotube канали тарихий

Хабарингиз бор, Бухоро шаҳрининг Ромитон туманида жойлашган "Оазис" дам олиш маскани бугун ажойиб жанг кечасига мезбонлик қилади. 

Ўзбек яккакураш оламининг ёрқин намояндаси Музаффар Раджабов асос солган юртимиздаги илк ATF (Amir Temur Figfthing) Championship промоушени ўзининг тарихий, илк турнирини ўтказади. 

Мазкур жанг кечасидан 10 та ММА ва 5 та профессионал кикбоксинг жанглари ўрин олган. Шубҳасиз, ушбу тарихий турнир юқори даражада ўтади. Сабаби, юртимиз ва хориждан жуда юқори савиядаги жангчилар ташриф буюрган. 

Шунингдек, бу жанг кечасига бўлган қизиқиш юқори. Зеро, мазкур промоушен жаҳоннинг нуфузли UFC, "Bellator", ACA промоушенлари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйган. Шундай экан, бугунги кутилаётган жангларга нафақат юртимизда балки хорижда ҳам қизиқишлар юқори деб айтсак, муболаға бўлмайди. 

Шуни инобатга олиб, Sports.uz сайти мазкур жанг кечасини жонли равишда эфирга узатишни мақсад қилган. Демак, бугун соат 20:00 дан Sports.uz сайтининг Youtube каналида  "ATF Championship 1"  турнирини тўғридан-тўғри, жонли равишда томоша қилинг!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар