SPORTS.uz ҳодимлари эътироф этилди
Ads

Ушбу байрам муносабати билан соҳада қалам тебратаётган бир қатор журналистлар тақдирланишди. Қувонарлиси, SPORTS.uz интернет нашрининг теннис спорт тури бўйича эксперти Жавоҳир Тошхўжаев Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан Ўзбекистон аҳолиси орасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, спорт тадбирлари ва мусобақалар, халқаро ареналарда юртимиз байроғини баланд кўтараётган ватандошларимиз ва уларнинг устозлари, спорт-ўқув муассасалари ва иншоотлари фаолиятини ёритишда фаоллик кўрсатаётган ижодкорларни рағбатлантириш мақсадида ўтказилган “Йилнинг энг фаол спорт журналисти” танловида ғолиб бўлди.

Шунингдек, жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, спортни янада ривожлантиришда фаоллик кўрсатаётган SPORTS.uz мухбири Дмитрий Попов Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан "Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.

dmitry popov

Сайт таҳририяти ушбу нуфузли мукофотлар билан тақдирланган ҳамкасбларимизни табриклайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
D W
28/06/2019 01:14
Sport uz bir narsadan hursandmiz sizlar Paxtakorchi Bunyodkorchi yoki loko chi emassizlar . adashmasam namanganliklar va boshqa viloyatdagilar uchun hozir sport saytlaridan eng qulayi sizlarsizlar ishlaringa omad . tepadagi 3 kamanda haqida yozme quyurina chunki boshqa saytlar yotvolib yozishyati .
&
Surxon turon
28/06/2019 11:18
Uji campianat asia udalet bugan manda faqat silarni kuzatovman ishlaringa omat faqat boshqa sayitlardan tezroq ishlanglar shunda uquvchilaring kupayadi zur xozircha
D W
28/06/2019 01:00
biz ham tabrikliymiz navbahor muhlislari nomidan omadilani bersin . Navbahorni oyinini youtube dan quyib tursela rusa hursand bolardik sizlardan . yana bir bor ishlaringa omad

Минбар

Барча блоглар