Спорт вазирлигидан яна бир янги акция!

Илк бор юртимизда киберспорт - компьютер спорти бўйича "MINSPORT ONLAYN KUBOGI" мусобақаси ташкил этилмоқда.

Ушбу мусобақа бугунги карантин даврида халқимизнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда "Esports Uzbekistan" федерацияси томонидан ташкил этилмоқда.

Мазкур мусобақа жорий йил 14-30 апрель кунлари бўлиб ўтади. Энг муҳими, ушбу киберспорт мусобақаси тўлиқ онлайн режимда ўтказилади ва унда иштирок этиш мутлақо бепул.

Мусобақа #UydaQolibO'yindaBo'ling челленжи остида ташкил этилиб, унда 6 ёшдан 60 ёшгача бўлган барча юртдошларимиз иштирок этишлари мумкин.

Мусобақа қуйидаги 3 та йўналишда бўлади:

1. "FIFA20";
2. "Clash Royale";
3. "Victory The Age of Racing"

Мусобақанинг умумий соврин жамғармаси 65 миллион сўмни ташкил қилади.

Йўналишлар бўйича мукофот жамғармаси қуйидагича тақсимланади:

"FIFA 20" – 30 миллион сўм (1-5-ўринлар тақдирланади);

"Clash Royale" – 20 миллион сўм (1-5-ўринлар тақдирланади);

"Victory The Age of Racing" – 15 миллион сўм (1-5-ўринлар тақдирланади).

Мусобақада қатнашиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтилади: https://forms.gle/nRQA5hCdzueojwgV8

Шошилинг, рўйхатдан ўтишнинг сўнгги муддати эса 14 апрель, соат 23:00 этиб белгиланган.

Мусобақа тақвими қуйидагича:

- 15-22 апрель, гуруҳ босқич ўйинлари;
- 23-28 апрель, плей-офф босқич ўйинлари;
- 29 апрель, 3-ўрин учун баҳслар;
- 30 апрель куни эса "MINSPORT ONLAYN KUBOGI" мусобақасининг ҳал қилувчи финал ўйинлари бўлиб ўтади.

Мусобақа доирасидаги марказий ўйинлар "Esports Uzbekistan" федерациясининг Youtube'даги канали орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинади.

Қўшимча маълумотлар билан вазирликнинг www.minsport.uz расмий сайти
ва @minsport телеграм канали орқали танишишингиз мумкин.

Киберспорт онлайн мусобақасида иштирок этинг ва ғолиб бўлинг!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Akbar Ergashev
15/04/2020 13:45
15 chi aprel kuni
Akbar Ergashev
15/04/2020 13:44
Bugungi musobaqa soat nechida boshlanadi clash royal boʼyicha musobaqa