“Спартак” хориждан таклиф олди. Бу катта эҳтимол билан Ўруновга аталган бўлиши мумкин!

“Спартак” бош директори Шамиль Газизов ўзбекистонлик легионер Остон Ўрунов ҳақида фикр билдирар экан, гапнинг орасида муҳим маълумотни ҳам айтиб ўтди.

-  19 август куни “Уфа” билан бўладиган ўйинда янги футболчиларнинг дебютини кутяпмиз. Ўрунов спорт формасини тикламоқда. У коронавирусдан даволанди ва табиийки, жисмоний ҳолатини кўтариш керак эди. Ташқаридан аниқ таклиф бор ва таклифнома стол устидан турибди. У ҳали майдонга тушмаган ўйинчига аталган. Агар футболчиларга яхши таклиф келса ва улар кетишни истаса, биз тўсқинлик қилмаймиз. Келинг, озгина сабр қилайлик ва тинчгина катта трансферни амалга оширайлик, - деди Газизов.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Бундеслига вакили Остон Ўрунов учун “Спартак”га 5 миллион евро таклиф қилган эди. Москваликлар эса ўзбек футболчининг трансферини камида 15 миллионга баҳоламоқда.

Ўрунов “Спартак учун даромад манбаими ёки истиқболдаги етакчи?

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)