Спалетти Риберининг устозига айланиши мумкин

"Фиорентина" клуби А Сериянинг сўнгги 5 та турида бор-йўғи битта ғалабани қўлга киритди ва 12-турдан кейин, турнир жадвалининг 9-поғонасини эгаллаб турибди.

Хабарга кўра, "Фиорентина" раҳбарияти Лучано Спалетти билан музокаралар олиб боришга ҳам улгурган.

60 ёшли мутахассис ўтган мавсум якунидан буён ишсиз қолган. Аммо шундай бўлсада, унинг "Интер" билан 2021 йилгача амал қилувчи шартномаси бор. Шунинг учун, "сиёҳранглилар"га Милан клубига компенсация тўловини амалга ошириш зарур бўлади.

Яна бир муаммо бўлиши мумкин бўлса нарса шуки, Спалетти маош борасида юқори шарт қўйиши мумкин. Бироқ, натижалари яхши кўриниш бермаётган Флоренция клуби "Интер" билан ҳам, Спалетти билан ҳам келишувга эришиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Стефан Пиолини бош мураббий этиб сайлаган "Милан" клуби ҳам Спалетти хизматларига қизиқиш билдирган эди.