Россиялик "Сўнги император" номи билан машҳур, афсонавий ММА жангчиси Фёдор Емельяненко навбатдаги жангни куз ойида Россияда ўтказишни режалаштираётганини маълум қилди.

”Ҳа, биз Скотт Кокер билан суҳбатлашдик. Ушбу тадбирни Россияда ўтказишни режалаштирмоқда. Томошабинлар иштирокидаги турнир бўлади”, - деди Емельяненко.

Aввалроқ, “Bellator” президенти бўлган Кокер 44 ёшли Емельяненко икки жангдан сўнг, фаолиятини якунлашини айтганди. Россиялик афсона оғир вазн тоифасида “Ptide FC” промоушенида тўрт карра, ”Rings” ва “WAMMA” турнирларида икки маротаба, самбо бўйича тўрт карра жаҳон чемпиони ва тўққиз карра Россия чемпионати ғолиблигини қўлга киритган.

Спортчи сўнгги жангини 2019 йил декабрь ойида Японияда ташкил этилган  “Bellator 237” турнирида ўтказиб, америкалик Куинтон Жексонни мағлубиятга учратган  эди.

Маълумот учун, унинг умумий тарздаги рекорди 39 ғалаба ва 6 мағлубиятдан иборат. 

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию