Соғломлар Олимпиадасида чемпион бўлган ногирон спортчи - афсонавий Жорж Эйсер ҳақида эшитганмисиз?

Жорж Эйсер 1871 йил Германияда туғилган. Болалигидан гимнастика билан шуғулланган. Кейинчалик унинг оиласи АҚШга кўчиб кетгач, у машғулотларини океан ортида давом эттиради.

Афсуски орадан маълум вақт ўтгач, у бахтсиз ҳодисага учрайди. Аниқроғи, поезд тагида қолиб кетади ва чап оёғидан ажрайди. Бироқ, Жорж шунга қарамай, ёғоч протез ёрдамида ўзи яшайдиган Сент-Луис шаҳрида бўладиган Олимпия ўйинларига тайёргарликни давом эттиради.

Эътиборлиси, бир оёғи ёғоч протез бўлган Жорж Эйсер ушбу Олимпиадада брусда машқ бажариш бўйича олтин медални қўлга киритади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар