Хабарингиз бор, кеча Суперлигада 23-тур ўйинлари якунланди. "Пахтакор" бир неча тур аввал чемпионликни расмийлаштирди. Турнир жадвалига назар солсак, "Локомотив" иккинчи поғонада бормоқда. "Сўғдиёна" кучли учликка кириб олди. Айни пайтда кўпчиликни бир савол қизиқтирмоқда: ОЧЛга ким йўлланма олади?

Охирги турларда Самвел Бабаян жамоасининг дуранглардан боши чиқмай қолди. "Темирйўлчилар"нинг йўқотишларидан уларнинг ортидан келаётганлар фойдалана олишмади. Қолаверса, "Локо" вақтида йиғиб қўйган очколари ҳисобига ҳозиргача ОЧЛ борасида ҳавотирга тушмаяпти.

Агар воқеалар ривожи шундай тус олса ва чемпионат якунигача ўринларда ўзгариш кузатилмаса, қоидаси бўйича "Пахтакор" ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этиши керак. "Локомотив" ва "Сўғдиёна" эса ўтиш ўйинларида қатнашади. Аммо жиззахликларда яхшигина муаммо бор.

5351569944299

Улуғбек Бавқоев шогирдлари ОЧЛда қатнаша олишмайди. Чунки жамоа лиценциялашдан ўта олмаган. Шунинг учун "Сўғдиёна" бронза медалларининг ўзи билан кифояланиши мумкин холос.

Жиззахликлар ортидан келаётган "Бунёдкор"да вазият бошқача. "Қалдирғочлар" энг яқин таъқибчисидан 4 очкога илгарилаб кетишган. Бироқ охирги 3 та ўйинда "Бунёдкор"га осон бўлмаслиги аниқ. Вадим Абрамов шогирдларини "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Сўғдиёна" кутиб турипти.

1681569227720 

"Насаф" 23-турда Наманганда мағлубиятдан қутилиб қолди. 5-ўринда бораётган "аждарлар" 4-поғонадаги "Бунёдкор"дан 4 очко кам жамғаришган. Қаршиликлар ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритишлари учун "Бунёдкор" ҳамда "Сўғдиёна" барчаси учрашувларда мағлубиятга учраши керак. Бу эса имконсиз.

2111560702597

"Сурхон" ҳам медаллар учун курашмоқда. Бироқ термизликлар охирги турлардаги натижалари туфайли кучли учликдан узоқлашишди. Жамоа кейинги тур ўз уйида "Сўғдиёна" билан куч синашади. Бу, албатта, жиддий нисов. Мана шу баҳс кўп нарсага ойдинлик киритиб бериши мумкин.

6931572533035

"Навбаҳор"да кичик бўлса-да, имконият бор. Лекин жуда қийин. "Лочинлар" охирги турда ўз майдонида ғалабани қўлдан бой беришмаганида умид қилса бўларди. Энди эса наманганликларнинг тақдири ўз қўлларида эмас. Рақибларининг очко йўқотиши, мағлубиятга учрашини кутишади. Ўзларини фақатгина ғалаба қаноатлантиради.

7371561303667

Қолаверса, кейинги тур "Навбаҳор"ни Тошкентда "Бунёдкор" кутмоқда. Шунда Андрей Канчельскис жамоасининг тақдири ойдинлашса, ажаб эмас.

Суперлига 23-турдан кейинги турнир жадвали:

Безымянный_10

Медаллар ва ОЧЛ йўлланмаси учун курашаётган жамоаларнинг охирги ўйинлари:

"Локомотив"нинг ўйинлари

24-тур

"Андижон" - "Локомотив"

25-тур

"Навбаҳор" - "Локомотив"

26-тур

"Локомотив" - "Пахтакор"

 

"Сўғдиёна"нинг ўйинлари

24-тур

"Сурхон" - "Сўғдиёна"

25-тур

"Сўғдиёна" - "Насаф"

26-тур

"Бунёдкор" - "Сўғдиёна"

 

"Бунёдкор"нинг ўйинлари

24-тур

"Бунёдкор" - "Навбаҳор"

25-тур

"Пахтакор" - "Бунёдкор"

26-тур

"Бунёдкор" - "Сўғдиёна"

 

"Насаф"нинг ўйинлари

24-тур

"Насаф" - "Пахтакор"

25-тур

"Сўғдиёна" - "Насаф"

26-тур

"Насаф" - "Динамо"

 

"Сурхон"нинг ўйинлари

24-тур

"Сурхон" - "Сўғдиёна"

25-тур

"Динамо" - "Сурхон"

26-тур

"Металлург" - "Сурхон"

 

"Навбаҳор"нинг ўйинлари

24-тур

"Бунёдкор" - "Навбаҳор"

25-тур

"Навбаҳор" - "Локомотив"

26-тур

"қўқон-1912" - "Навбаҳор"

Кўриб турганингиздек, медаллар ва халқаро мусобақада иштирок этиш учун курашаётган жамоаларнинг ўзаро ўйинлари бор. Мана шу қарама-қаршиликларда кўп саволларга жавоб олишимиз турган гап. Энди эса ушбу учрашувларни кутамиз. Ундан аввал Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 9 ноябрь куни Қирғизистонга қарши ўртоқлик ўйини, кейин 14 ва 19 ноябрда ЖЧ-2022 иккинчи саралаш баҳсларидан ўрин олган Саудия Арабистон ва Фаластин билан расмий ўйинларни кузатамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
03/11/2019 14:24
мавсум бошида сўғдиёна чиқиш учун ҳаракат қилганди лекин лушчан эпломаганди. энди бақоев ёриб қўйди
M S
02/11/2019 23:39
Нима у-н лицензиясиз жамоа супер лига куйилган, умуман тушунолмадим
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
03/11/2019 14:22
ОЧЛда иштирок этиш учун бериладиган руҳсатнома
Musa Abdurasulov
02/11/2019 08:45
Bu mavsum SUGDIYONA ajoyib oyin korsatmoqda olarga raxmat demoqchiman gap ochl yulamasida emas Jizzaxga futbolni qaytariwayotganida xursandman
Илхом Anvarov
01/11/2019 21:21
Качонки Сурхандарёдан Президент ёки Бош Вазир бу́лганда ФК "Сурхон" учликда бу́лар эди! Эх минг афсус Сурхондарёни хеч ким ку́ллаб куватламайди. Факат Сурхонликлардан тандир гу́шт талаб этмокда. Лекин Спорт хаммани бирлаштириш керакку?
&
02/11/2019 07:33
Unday bo‘lsa surhonni kim supperligaga chiqardi?
Абдусамат Жураев
01/11/2019 21:04
СУГДИЕНА Таер эмас эди билмаган эдида Ким ишонарди СУГДИЕНА БРОНЗА га чикади деб
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
01/11/2019 18:04
локомотив олдинда. буник лиценциядан ўтган. демак сўғдиёна учни олгани билан чиқмас экан
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
01/11/2019 18:03
тошкент жамоалари оладиганга ўхшаб турипти

Минбар

Барча блоглар