Собиқ СССР термаси ҳужумчиси ҳаётдан кўз юмди

ЦСКА ва СССР терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Юрий Беляев 85 ёшида ёруғ оламни тарк этди.

Беляев деярли бутун фаолиятини ЦСКА клубида ўтказган. Ушбу клубнинг академясидан, 1951 йили асосий жамоага ўтказилган ва 1952-1954 "Коломну" сафида тўп сурган.

1955 йилдан, 1960 йилгача яна ЦСКА сафида ўйнаган ва 3 бор СССР чемпионатининг бронза медали соҳибига айланган. Шу қаторда, 1955 йили СССР кубогини қўлга киритган.

1956 йили СССР терма жамоаси билан олимпияда ғолибига айланган. Аммо турнирда Беляев майдонга тушмаган.

Беляев футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг, ЦСКА клубида мураббийлик фаолиятини олиб борди. 1991 йили СССРнинг "мастер спорт" мокофоти билан тақдриланган.