“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола асосий орзуси – “шаҳарликлар” билан Европа Чемпионлар  лигасида ғолиб чиқиш учун таркибни янада кучайтиришга қарор қилган.

Аввалроқ, “Манчестер Сити” раҳбарияти “Тотенхэм” юлдузи Ҳарри Кейн трансфери бўйича иш бошлашга қарор қилгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Гвардиола майдон марказини кучайтириш мақсадида “Астон Вилла” етакчиси Жек Грилишни ҳам “шаҳарликлар” сафига  олиб келмоқчи. “Астон Вилла” анчадан бери гранд клублардан таклиф олаётган футболчини ушлаб қолиши қийин бўлмоқда ва шу боис, ёзда уни 100 миллион фунтга сотиб юбормоқчи.

25 ёшли футболчи яқинда клуб билан беш йиллик шартнома имзолаган эди. Бироқ, “Астон Вилла” жўяли таклиф тушса ва Грилиш уни таклиф қилса, ўйинчининг кетишига тўсқинлик қилмасликни ваъда қилган.

Жек Грилиш жорий мавсумда премьер-лигада 22 та учрашувда қатнашиб,  олтита гол урди ва ўнта голли пас узатди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар