Симона Халеп ва унинг йигити хайрия қилди

Руминиялик теннисчи Симона Халеп ва унинг бўлажак турмуш ўртоғи Тони Юруц Руминия давлатига коронавирус пандемиясига қарши курашиш учун 30 минг евро хайрия қилди.

"Ҳа барчаси тўғри, биз 30 минг евро хайрия қилдик. Мен янгиликларни кўрмайман, лекин Тони билан халқимиз қийналаётганини кўрдик. Шу сабабли ҳам хайрия қилишга қарор қилдик. Гап пулнинг миқдорида эмас, балки беғараз ёрдамда.

Мен қилаётган хайрияларим ҳақида бонг уришни ёқтирмайман. Ҳозирда шифокорлар ва халқимиз ёрдамга муҳтож", - дейди Симона Халеп.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)