Симона Халеп осонликча таслим бўлмайди
Ads

Россиялик теннисчи Екатерина Александрова ҳамда руминиялик Симона Халеп Цинциннати шаҳрида ўтаётган мусобақанинг иккинчи даврасида ўзаро рақобатлашди.

Ушбу учрашувда Екатерина тажрибали рақибига қарши уч сет туриб бера олган бўлса-да, бироқ  6:3, 5:7, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа "Western & Southern Open" мусобақасининг учинчи босқичида Халеп америкалик Мэдисон Киз, ёки россиялик Дарья Касаткинага қарши ўйин ўтказадиган бўлди.