Шукуровнинг бош мураббийи

Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 3-турида "Пахтакор" мезбонлар - Бирлашган Араб Амирликларининг "Шаржа" клубига қарши баҳс олиб боради. Ўйин аввалидан ташкил этилган матбуот анжуманида рақибларимиз бош мураббийи Абдулазиз Ал-Анбари қуйидаги фикрларни билдирди:

"Тайёргарлик жараёни муваффақиятли ўтди. Футболчиларим олдинда кутиб турган қийин ўйинга тайёр ҳолатда. Яхши савияли ўйин намойиш этишда давом этмоқчимиз ва омад ҳам биз тарафда бўлади, деб ўйлайман. 

Бу каби мусобақаларда гол уриш доим қийин бўлган. Мусобақа бошланиши олдидан Веллитон жароҳат олди ва у "Пахтакор"га қарши ўйинда бизга ёрдам бера олмайди. Бироқ, бизнинг жамоа яхши тизим устига қурилган ва унинг йўқлиги катта зарар етказмайди, деб ўйлайман. 

Кўриб турганингиздек, биз олдинги икки ўйинда яхши вазиятлар яратишга муваффақ бўлдик. Аммо рақиб дарвозабонлари жуда кучли ўйин кўрсатди. Ҳозирда кўпроқ тўпни назорат қилиш борасида иш олиб бормоқдамиз ва келажакда ўзимиз хоҳлаган натижани оламиз, назаримда", - дейди "Шаржа" бош мураббийи. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар