Шукуров

Бир неча кун олдин бир қатор оммавий ахборот воситалари БАА чемпионатида ҳаракат қилаётган легионеримиз Отабек Шукуров "Шаржа" билан хайрлашгани ва клубни тарк этаётганлиги ҳақида бонг урган эди. Аслида бу хабарлар ҳақиқатдан йироқ!

Отабек Шукуровнинг сайтимизга хабар беришича, у ўзи вояга етган Чироқчи туманида бизнес маркази очмоқда ва унга ўзи учун қадрдон бўлиб улгурган "Шаржа" номини бермоқчи. Аввалроқ, легионеримиз "Инстаграм" саҳифаси орқали Шаржа шаҳри аҳолисига миннатдорчилигини билдириб ўтган эди. Бу аксарият ОАВда Отабекнинг "Шаржа" клуби билан хайрлашуви дея талқин қилинди.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, ҳозирда жамоа футболчимизга янги шартнома таклиф қилмоқда. Бироқ Шукуров ўз омадини Туркия ёки Россия чемпионатидан бирида синаб кўрмоқчи. Шу сабабли, томонлар ўртасидаги келишув муваффақиятли амалга ошмаслиги мумкин.

Барча янгиликларни сайтимиз орқали кузатиб боринг. Унутманг, биз сизнинг ишончингизни қадрлаймиз ва сизлар учун ишлаймиз!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)