Шуҳрат Раҳмонқулов

Хабарингиз бор, Термизнинг «Сурхон» жамоасида бир қатор ўзгаришлар юз берди. Клуб тизимида ҳам айрим ўзагришларга қўл урилаётганини айтиш ўринли бўларди.

Жумладан, сиз-у, бизга яхши таниш бўлган мутахассис Шуҳрат Раҳмонқулов ҳам «Сурхон» клубида иш бошлади. Маълум бўлишича, у клуб бош директор ўринбосари лавозимида фаолият олиб боряпти.

Бунгача унинг охирги жамоаси «Қўқон-1912» бўлганди. Ўтган йили ушбу клубда собиқ бош мураббий Нўъмон Ҳасановга яқиндан ёрдам берганди. Энди эса қўқонлик мутахассис бор эътиборини «Сурхон» жамоасига қаратмоқда. Тез орада мазкур масала бўйича Раҳмонқулов билан уюштириладиган суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Сурхон Футбол клуби
14/08/2019 12:18
Спорт уз сайти гарчи наманганда ташкил топган булсада нега бунчалик куп навбахор жамоаси хакида малумот беради? Нега бошка клублар хакида ёзмайди. Бирорта сайт борми дустлар хамма жамоани бир кузда курадигон? Булса силкасини ёзиб юборинглар. Факат узини вилоят клуби хакида малумот беради бизга бу кизикмас. Факат жаэон футболи, ички узимизни футбол хакида хеч канака тузук янгилик йук.
&
AzizGazieff-Marco Simic 55 PFK Pakhtakor Tashkent Uzbekistan GoLions
14/08/2019 15:54
Бу сайт адашмасам Наманганганга тегишли эмас.
Шунчаки яқин-яқингача бу сайтда фаол,коммент ёзадиган юзерлар кам эди,кейин нимадур булиб бир гурух Чем.Азия сайтидаги Навбахор мухлислари у ердан аразлаб бу сайтга кучиб утишди.
Ушанда сайт шаънига ёғилган мақтовлар админларни эритиб юборди ва улар Навбахорга бошқача куз билан қарайдиган булишди))
Сурхон Футбол клуби
14/08/2019 20:25
Унда биз оддий халк бу факат навбахор жамоаси хакида малумот берадигон канални кулатамиз. Биз оддий халк хохлаймиз бизнинг хам севимли жамоамиз хакида куплаб малумотлар олишни. Факат навбахор ва жахон футболи бизга нима кизики бор буни? роналдо меси бизга керакмас, бизга узбек футболи керак. Агар шу кетиш булса спорт уз, провокацияга сабабчи булади.
Сурхон Футбол клуби
14/08/2019 12:15
Сурхонга мураббий керак эмас эди айни пайтда. Сурхонга очко зарур булиб турган пайтда, бу мураббий аник икки ва уч уйин ютказади. Бахонаси клубни яхши тушунишим учун вакт керак дейди. Керак эмас эди мураббий.
&
Murabbiylik uchun kelmabdiku uqidiyizmi maqolani? Direktor urinbosari sifatida kelibdiku. Omadini bersin
Сурхон Футбол клуби
14/08/2019 20:27
Ха унда яхши, бизнинг сурхон жамоамизга мураббий керакмас, эркин уйин яхши натижаларга етаклайди.
&
Surxon turon
14/08/2019 11:00
Ишқилиб хамма томанди каша қиб ташади булар хали бия хали туя буб нарманни мураббиям топилмади
Fayzi UZ
14/08/2019 10:55
Surxonga insofli vijdonli uz iwini sitqidildan bajaradigan mutaxasislar kerak uwanda uni butun Surxon axli hurmat qiladi omadini bersin qadami qutliq bulsin...
Аваз Бегматов
14/08/2019 16:29
Шухрат Рахмонкуловни яхши танийман,ажойиб дриблинглар сохиби,инсон сифатила хам яхши инсон,уйлайманки Сурхон жамоасига нафи тегади.