Ш.Тошматов навбатдан ташқари йиғилиш ўтказди
Ads
Хабарингиз бор 6 июль куни пойтахтимиздаги кўп тармоқлик "Ҳумо Арена" муз саройида "Олимпия куни"га бағишланган маросим бўлиб ўтади. 
 
Мазкур тадбирни юқори савияда ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон таэквондо (WTF) ассоциацияси навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилди.

Ассоциация ходимлари учун ташкил этилган йиғилишда "Олимпия куни" муносабати билан ўтказиладиган катта тадбирга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди. Йиғилишни ассоциация раҳбари Шерзод Тошматов олиб борди.  

Ш.Тошматов куни кеча Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов ўтказган йиғилишда федерацияларга берилган топшириқлар билан ўз ҳодимларини таништирди. Унинг сўзларига кўра, "Олимпия куни"да 100 нафар таэквондочи ўз кўргазмали чиқиши билан иштирок этади. 

Шунингдек, маросимда Ўзбекистон таэквондо (WTF) ассоциациясининг махсус бурчаги ҳам ташкил этилади. Бу эса таэквондо спорт турининг тарғиботига ҳам катта хисса қўшади. Ташрифчиларга ушбу спорт тури ҳақидаги маълумотлар тақдим этилади.