Шота Арвеладзе изоляцияга олинди

"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзеда кеча ўтказилган тест натижаси ижобий чиқди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жамоалар Қатарга етиб келгач, ҳар ўйиндан аввал, коронавирус инфекциясига тест ўтказиб келинмоқда. Шу кунгача, "Пахтакор" футбол клуби делегацияси аъзолари 4 марта тест топширишди.

Кеча ўтказилган тестда бош мураббий Шота Арвеладзеда вирус борлиги аниқланди. Шу сабабли, у ОФК протоколига мос тарзда изоляцияга олинди. Қатарга етиб келган делегация вакиллари ва футболчиларда вирус аниқланмади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Admiral_uz
23/09/2020 19:11
Endi Jasur Abduraimov katta sahnaga chiqadi
&
Sash
23/09/2020 16:37
Guruhdan chiqolmasa bahona tayyor. Kim bulishidan qate nazar olloh shifosini bersin.
&
Окаси
23/09/2020 15:56
Ҳаммаси соғлом бўлсин.

Минбар

Барча блоглар