Шомуродовсиз Россия чемпионати жозибасини йўқотади

Кучли легионерлар ҳар қандай чемпионат безаги. Ана шу маънода, soccer.ru сайти Россия премьер-лигасини ўз ўйинлари билан безаб турган ва ўз клубида ҳақиқий етакчига айланган чет эллик чарм тўп усталарини аниқлади.

Мутахассислар бу легионерларсиз Россия чемпионати ўз жозибасини йўқотади, деган фикрда.

Демак, премьер-лигадаги энг зўр легионерлар билан танишамиз:

«Спартак» — Самуэль Жиго (Франция)

Франциялик футболчи бугунги кунда москваликларнинг энг муҳим ўйинчиларидан. Мавсумнинг биринчи ярмида ўз голлари билан “Спартакни” кўп қутқарди. У ҳозир “Лацио” эътиборида. Агар ёзда Италия клубига ўтиб кетса, москваликлар катта йўқотишга дуч келади.

«Ахмат» - Одисе Роши (Албания)

Чемпионат аутсайдерининг ҳам ишонган легионери бор. Бу 28 ёшли Одисе Роши.  Аслида бу жамоада бразилиялик Исмаэль порлаши кутилганди.  Лекин у ҳозиргача битта самарали тўп оширди холос. Роши эса рақиблар дарвозасига бешта тўп киритди.

«Динамо» — Максимилиан Филипп (Германия)

“Динамо”чилар таркибидаги легионер орасида энг кўп фойда келтираётгани Филипп бўлиб турибди. Унинг еттита голи ва ассисти жамоага 12 очко келтирди.

«Крилья Советов» — Денис Попович (Словения)

Самараликлар асосий тўпурари Соболевни Москвага жўнатгач, унинг вазифасини Денис Попович бажаришига умид қилишмоқда. Словениялик футболчи учта ўйинда иккита гол урди.

«Сочи» — Кристиан Нобоа (Эквадор)

35 ёшли эквадорлик футболчи Россиянинг катта клубларида бой тажриба тўплаган. Ана шу тажриба сочиликларга фойда келтиряпти. “Қария” гол уриш ва голли пас беришни қойиллатяпти.

«Рубин» — Филип Уремович (Хорватия)

Бир пайтлар қозонликлар таркибидаги легионерлар орасида ҳамюртимиз Андрей Фёдоров порлаганди. У  “Рубин”га сардорлик ҳам қилган. Бугунги легионерлар орасида хорватиялик ҳимоячи Уремович етакчи.  

«Оренбург» — Джордже Деспотович (Сербия)

Ўзбекистонлик Вадим Афонинга жавоб бериб юборган оренбургликлар таркибида сербиялик Деспотович ҳақиқий лидер. Бақувват ҳужумчи ҳозиргача рақиблар дарвозасини саккиз марта ишғол қилди.

ЦСКА – Никола Влашич (Хорватия)

“Армиячилар” иқтидорли легионернинг Туркияга кетмасдан, жамоада қолганидан мамнун. Хорватиялик футболчи жамоаси ёмон ўйин кўрсатган вақтда ҳам гол ура олади. Ҳозирча еттита гол ва тўртта ассист билан клубдаги бошқа легионерлардан устунлигини исботламоқда.

«Арсенал» — Горан Чаушич (Сербия)

Тулаликлар таркибида бир неч чет эллик ўйинчи бор. Лекин Горан аниқ пас ошириши ва гол ура олиши билан улардан юқори туради.

«Краснодар» — Кристиан Рамирес (Эквадор)

Одил Аҳмедовнинг собиқ жамоасида айни пайтда узоқ Эквадордан келган Рамирес ишончни оқламоқда.  

«Урал» — Эрик Бикфалви (Руминия)

“Урал”нинг ўйинини кучайтириб турган легионерлар орасида энг самаралиси Эрик Бакфалвидир. Ярим ҳимоячи 19 та ўйинда бешта гол урди. Бу жамоадаги энг яхши кўрсаткич.

«Локомотив» - Гжегож Криховяк (Польша)

РПЛдаги энг қимматбаҳо легионер. У жуда сифатли ўйин кўрсатмоқда. 20 марта майдонга тушган футболчи 9 та голга муаллифлик қилди.

«Уфа» - Кэтэлин Карп (Молдова)

Айни пайтда уфаликлар таркибида  Кэтэлин  Карп етакчилик қилмоқда. У бу мавсумда 20 та ўйин ўтказди. Аммо, “Уфа”да етакчилик ҳамюртимиз Остон Ўруновга ўтиш эҳтимоли катта. Чунки “Уфа”га қўшилганидан кейин учта ўйин ўтказган ўзбек йигити март ойининг энг яхши футболчиси бўлди. Остон тўп сурган ўйинларда “Зенит” ва ЦСКА ўз майдонида уфаликларни енголмади.

5407213

«Зенит» - Вильмар Барриос (Колумбия)

Чемпионликка асосий даъвогар сафида кучли ва таниқли легионерлар кўп. Энг зўр легионер сифатида голли ҳужумларни бошлаётган Барриос тан олинмоқда.

«Ростов» - Элдор Шомуродов (Узбекистан)

Бошқа жамоалардан фарқли ўлароқ, “Ростов” легионерларининг деярли барчасида етакчилик қобилияти бор. Совуқ ўлкалардан келган Еременко ва Норманн ярим ҳимояда мустаҳкам ва совуққон. Лекин мутахассисларнинг таъкидлашича, жамоанинг асосий кучи бу Элдор Шомуродов. Жанубийлик йигит майдонда рақиб ҳимоячилари ва дарвозабонларини “ёндиряпти”.

Элдор Шомуродов сингари легионер футболчилар Россия чемпионатига жозиба бағишламоқда.

1600_1000_max

Айни пайтда ўзбекистонлик форвардга хориж клубларидан таклифлар бўлмоқда. Яқинда “Шалке 04“ жамоаси Элдорни таклиф қилаётгани ҳақида маълумотлар берилди.

Албатта, 24 ёшли ҳужумчи кўрсатаётган ишончли ўйин кўпчиликнинг эътиборини унга қаратмоқда. У “Ростов” таркибида 22 та ўйинда 11 та гол урди ва олти марта голли пас берди. Элдор жамоасини Европа чемпионлар лигасига олиб чиқаришга ҳаракат қилмоқда.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Нодирбек жовлиев
19/05/2020 21:09
Утмагунча шамоллатмай туринглар елтимос
&
fc.navbahor
19/05/2020 20:38
Oxirgi paytlarda rossa trendda bolyaptida Eldor

Минбар

Барча блоглар